Бугун, 11 сентябрь куни тонгда COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг 356 минг дозаси Германиядан Ўзбекистонга олиб келинди.
Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 млн 802 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 460 минг дозаси Sputnik V;
— 1 млн 342 минг 480 дозаси AstraZeneca;
— 18 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001;
— 3 млн 60 дозаси Moderna вакцинасидир.