Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган 18 ёшли йигит ушланди — видео

У ижарага олинган хонадонда Қозоғистондан келтирилган эритмалардан синтетик моддалар тайёрлаган.

938views0replies
0

Видеодан кадр

8 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББга Миробод туманидаги хонадонлардан бирида синтетик наркотик воситалари тайёрланаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ўтказилган тезкор тадбирда “Тезлик” номи остида синтетик модда ишлаб чиқаришни йўлга қўйган 18 ёшли Тимур ушланди.
Тимурнинг айтишича, у хонадонни 2 ой олдин 400 долларга ижарага олган ва бу ерда Қозоғистондан келтирилган эритмаларни қайнатиб, совутган. Кейин уларни турли идишларга солиб бошқа белгиланган жойларга олиб борган. 
У буюртмачилар билан Telegram орқали мулоқот қилган. 2 ой давомида тахминан 7 литр хомашёдан синтектик наркотик воситалари тайёрлаган.
938views0replies
0

Комментарии