Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекнефтгаз” AЖ тасарруфидаги заводлар 8 ойда қарийб 600 минг тонна автобензин ишлаб чиқарди

Меҳриддин Aбдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди. Кейинги 4 ойда 51 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилади.

314views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича берилган топшириқлар берилганди.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлиб, ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганди.
Бошқарув раиси бошчилигида 2021 йилдаги ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши, инновацион ривожланиш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши, капитал қурилиш дастурлари ва келгусидаги режалари муҳокама қилинди. 
Заводнинг сўнгги 8 ойлик режали ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг бажарилиши борасида ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводларида хомашё қайта ишлаш бўйича январь-август даври учун режа 849 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 951,9 минг тонна қайта ишланди ёки режа 112,1 фоизга 2020 йилга нисбатан 78 фоизга бажарилгани, автобензин ишлаб чиқариш бўйича режа 484,1 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 571,8 минг тонна ишлаб чиқарилди, натижада режа 118,1 фоизга 2020 йилга нисбатан 103,3 фоизга бажарилгани эътироф этилди.
Ўтган давр мобайнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалга оширилган ишлар самарадорлиги натижасида, 73 минг тонна АИ–91, 26,1 минг тонна АИ–92, 2,8 минг тонна АИ–95, шундан 852 тоннаси QuWatt русумидаги юқори октанли автобензин ишлаб чиқарилиб, дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш бўйича режа 124,5 минг тонна белгиланган, амалда 177,5 минг тонна ишлаб чиқарилиб, режа 142,6 фоизга 2020 йилга нисбатан 44,2 фоизга бажарилди. Шу жумладан, 29,8 минг тонна Евро–4, 22,7 минг тонна Евро–5 русумидаги дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилган.
Учрашувда завод мутахассислар гуруҳининг ТАНЕКО АЖ компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш ва тажриба алмашиниш мақсадида Татаристоннинг Қозон шаҳрига хизмат сафарига юборилиши ҳамда бунга тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Бошқарув раисига завод мутахассислари ТАНЕКО АЖ компаниясининг  ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва маҳсулотларининг қиёсий таҳлили ўтказилганлиги ва ТАНЕКО АЖнинг келажакдаги ривожланиши билан боғлиқ бир қатор саволномалар тайёрлаганлиги тўғрисида маълумот берилди.
Муҳокама давомида ТАНЕКО АЖ билан ҳамкорликнинг асосий қисмларини қайд этиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ушбу компания билан ўзаро алоқаси муҳимлигини таъкидлади.
Жорий йилнинг август ойида UOP(Aнглия) ва SK Ecoplant (Жанубий Корея) компаниялари билан биргаликда асосий FEED лойиҳаси ишлаб чиқилди, ва 2021 йилнинг охиригача лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, шундан сўнг инвестицион қарор қабул қилинади ва EPC (муҳандислик, сотиб олиш, қурилиш) босқичига ўтади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси заводнинг модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳасини молиялаштиришни оптималлаштириш бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди.
Бундан ташқари, 2021 йил якуни билан хомашёни қайта ишлаш режаси 1 млн 389,8 минг тонна белгиланган бўлиб, амалда 1 млн 826,1 минг тонна қайта ишланиши бўйича топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси 2020 йил якуни билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 843,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиб 23 йиллик тарихдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилган бўлса, 2021 йил якунида ушбу кўрсаткични янада янгилаб 10 минг тоннага оширилиши лозимлигини қайд этди.
Бошқа мамлакатларнинг етакчи нефть-газ корхоналарининг истиқболли ривожлантириш тажрибасини ўрганиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўз бренд ёқилғимизни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, юқори қўшимча қийматли кам тоннали нефть-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш – буларнинг барчаси бизга янги бозорларни қамраб олиш, саноат ва мамлакат иқтисодиётининг юқори ўсиш суръатларига эришиш имконини беради, – деб таъкидлади “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.
Ўз навбатида, қилинган ишлар ўз натижасини бермоқда, жумладан, жорий йилнинг сентябрь – декабрь ойларида 36,5 минг тонна АИ-91, 13,1 минг тонна АИ-92,1,4 минг тонна АИ-95, шундан 848 тоннаси QuWatt русумидаги юқори октанли автобензин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шунингдек, 14,9 минг тонна Евро-4, 11,4 минг тонна Евро-5 русумидаги дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилиши, 2021 йилнинг 2 чорак якунига қадар Uzbekneftegaz GTL синтетик керосинини сақлаш учун 5 минг куб метр ҳажмда 2 дона сақлаш сиғимларини қуриш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.
Бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 19 дан ортиқ маркага эга бўлган 9 та турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. Қисқа даврда эса AI–98 маркали автомобиль бензини ва GTL синтетик керосинини жалб қилиш орқали Jet A–1 авиация ёқилғиси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
314views0replies
0

Комментарии