4-11 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида биринчи МДҲ давлатлари ўйинлари ўтказилди.
Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо 9 та давлатдан 14-23 ёшдаги 1139 нафар спортчи 16 та спорт тури бўйича беллашишди.
Мусобақада қатнашган Ўзбекистон термаси 91 та медаль (23 олтин, 32 кумуш, 36 бронза) билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. 215 та медаль жамғарган Россия биринчи, Қозоғистон эса 106 та медаль билан 3-ўринни эгаллади.
Бирорта олтин ютмаган Тожикистон, Арманистон ва Молдова мос равишда охирги ўринларни эгаллади.






