Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонга қочиб кирган афғон учувчилари қаерга юборилиши аниқ бўлди

Ўзбекистон АҚШ билан “Толибон”нинг ҳукумат тепасига келиши ортидан мамлакатдан қочган учувчилар бўйича келишувга эришди. “Толибон” уларни ортга қайтаришни талаб қилганди. 

1581views0replies
0

Иллюстрация

Wall Street Journal нашрига кўра, Ўзбекистонда жами 585 нафар афғон учувчилари, экипаж аъзолари ва уларнинг қариндошлари бор.
Учувчилар “Толибон” вакиллари амнистия эълон қилганига қарамай қайтмасликка қарор қилишган. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, келаётган ҳафтада улар Дохадаги америка ҳарбий базасига олиб чиқиб кетилади. Уларнинг кейинги тақдири нима бўлиши ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда айни пайтда Афғонистондан келган 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётлар бор.
Аввалроқ, “Толибон” Ўзбекистондан афғон учувчилари ва авиатехникани қайтаришни талаб қилганди.
1581views0replies
0

Комментарии