Поиск
RUUZ

Спорт

ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев рақибини нокаутга учратиб, чемпион бўлди — видео

Оpen FC 10 мусобақасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев рақибини биринчи раундда техник нокаутга учратди.

605views0replies
0

instagram.com/nursulton_ruziboev/

Кеча, 12 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида Оpen FC 10 мусобақасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев Бразилия вакилига қарши жанг олиб борди.
Чемпионлик камари учун кечган жангнинг биринчи раундида Нурсултон Алекс де Паулога кетма-кет зарбалар берди. Шундан сўнг, ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.
Шу тариқа Рўзибоев ўрта вазн тоифасида Оpen FC 10 мусобақасининг чемпионлик камарига эга чиқди.
605views0replies
0

Комментарии