ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах шаҳар Кимёгар маҳалласи Сайилгоҳ кўчасида 5 нафар ЙПХ ходимлари томонидан Cobalt тўхтатилган ва ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганлигини аниқлаш мақсадида ЙПХ инспектори сафдор А.Шодмонқулов алкотестер ўрнига бир маротаба ишлатиладиган қоғоздан тайёрланган стакан кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан ходимлар томонидан алкотестер воситасидан фойдаланмаганлиги учун барча ходимларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.
“Маълумот ўрнида, бугунги кунда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ 7 дона “Мета” русумли ва 6 дона Alko Stop 8000S русумли алкотестер воситалари билан таъминланган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.