Бундан аввалроқ, мамлакатга вакцинация жараёнларида фойдаланиш учун янги турдаги вакцина олиб келиниши ҳақида хабар бергандик.
Айни пайтда Ўзбекистонда 5-вакцина — ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.
Шундай қилиб, республикага келтирилган жами вакцина 24 млн 002 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
— 1 342 480 дозаси AstraZeneca,
— 18 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001,
— 460 минг дозаси Sputnik V,
— 3 млн 60 дозаси Moderna,
— 1 млн 200 минг дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Айни кунгача мамлакатда жами 16 млн 86 1минг 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 млн 121 минг 19 нафарни ташкил қилмоқда.