Поиск
RUUZ

Политика

АҚШ Ўзбекистонга қочиб кирган афғон учувчиларини олиб чиқа бошлади

12 сентябрь куни бошланган эвакуация жараёнлари бир неча кун давом этади. 

313views0replies
0

Reuters

Аввалроқ, Ўзбекистонга қочиб кирган афғон учувчилари Дохадаги америка ҳарбий базасига юборилиши ҳақида хабар қилгандик.
Reuters нашрининг маълумотларига кўра, эвакуация жараёнлари якшанба куни бошланган бўлиб, биринчи гуруҳ БААга жўнаб кетади.
Эвакуация ишлари яқин бир неча кун ичида бир нечта босқичда амалга оширилади.
АҚШ Давлат департаменти ва Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонаси юқоридаги маълумотларга ҳозирча изоҳ бермаган. 
Маълумот учун, Ўзбекистонда Афғонистондан келган 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётлар борлиги ҳақида хабар бергандик.
313views0replies
0

Комментарии