Кеча, 13 сентябрь куни Полша давлатидан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 24 млн 269 минг дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келингани ҳақида хабар бергандик.
Улардан:
— 460 минг дозаси Sputnik V,
— 1 млн 594 минг 480 дозаси AstraZeneca,
— 18 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001,
— 3 млн 60 дозаси Moderna,
— 1 млн 214 минг 460 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.