• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 сентября 2021

Сирдарёда даладан ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди

Қотилликда гумондор 5 киши қўлга олиниб, жиноий иш очилди.

564
0
UzNews.uz / Иллюстрация

Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 13:50 да Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб шахснинг ёқиб юборилган ҳолдаги жасади топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К., ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., В.Д. ва Ж.М.лар эканлиги аниқланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ушбу жиноятчиларнинг қотилликка қўл уриши сабаблари маълум қилинмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

564
0