Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев букмекерлик фаолиятини қонун жиҳатдан тартибга солиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш илгари сурилганини, қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодекси, ЖК, МЖтК, Солиқ кодекси ва бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилгани ҳақида хабар берди.
Ушбу масала ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида муҳокама қилинган. Депутат Дониёр Ғаниев фақат Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан республика ҳудудида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш ҳамда букмереклик хизматини кўрсатувчи барча норезидент компанияларига Ўзбекистон банк тизимидан тўловлар амалга оширилишини тақиқлаш, шунингдек, букмекерлик фаолияти рекламаси ва тарғиботига рухсат бермаслик, жисмоний шахсларга қимор ўйинларида ўйнаши рухсат этиладиган пул миқдорларининг энг юқори чегарасини белгилаш каби нормаларни киритиш таклифини берганини маълум қилди.
Аввалроқ, ХДП депутатлари ҳам букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар бергандик.