Поиск
RUUZ

Политика

Термизда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича асосий логистика маркази тузилди

Донор давлатлар афғонларга 1 млрд доллардан ортиқ пул ажаратади. Бу маблағлар ўта зарур маҳсулотларга сарфланади.

2105views0replies
0

БМТ / Иллюстрация

Афғонистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани сабабли Термиз шаҳрида бош логистика маркази тузилди. Бу ҳақда БМТ расмий вакили маълум қилди.
Қайд этилишича, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда Афғонистонга ўта зарур маҳсулотлар захиралари тўпланмоқда. Охирги кунларда БМТ тузилмалари томонидан Афғонистоннинг қатор провинцияларига инсонпарварлик ёрдами муваффақиятли етказилган. Шунингдек, донор давлатлар афғонларнинг эҳтиёжи учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда беришган. 
Маълум бўлишича, “Толибон” ҳаракати ёзма тарзда етказилган ёрдамни тақсимлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Афғонистонга 1300 тонналик гуманитар ёрдамни топширганди.
2105views0replies
0

Комментарии