Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, бугун, 15 cентябрь куни 12:20 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасида фуқаролар ўртасида жанжал юзага келганлиги тўғрисида ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан ИИБ ходимлари етиб бориб, жанжал иштирокчиларини ҳудудий ИИБга олиб боришган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.