Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда октябрь бошидан деярли 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Ушбу ҳажмдаги табиий газ мамлакатнинг иккита вилоятларидаги жами аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

168views0replies
0

minenergy.uz

Энергетика вазирлиги штаби томонидан 1 октябрдан 22 октябрга қадар ўтказилган тадбирлар давомида, республика бўйича табиий газдан 228та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Хусусан, 4 млн 278 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар миқдори эса 3 млрд 832 млн 900 минг сўмни ташкил қилган.
«Ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 427 минг 830та хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади. Бошқача айтганда, табиий газнинг бундай ҳажми Наманган ва Андижон вилоятларидаги жами аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади», - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.
Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун, расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
168views0replies
0

Комментарии