Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой" курорт зонаси маъмуриятининг 700 туп атрофидаги қимматбаҳо дарахтларни кесиши табиатга 400 млн сўмлик зарар етказгани ҳақида хабар берганди.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур дарахт кесиш ҳолати юзасидан ЖКнинг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


