2021 йил 12 cентябрь куни Паяриқ туманида яшовчи Б.Ш. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Унда, шу куни соат 17:00 ларда савдо дўконига ташқи кўринишидан чет эл фуқаросига ухшайдиган бир эркак ва аёл киши келгани ҳамда турк тилида гапириб, $100 ни иккита $50 лик купюраларга алмаштириб беришини сўраганлигини, Б.Ш. купюраларни уларга олиб бераётган вақтида, эркак дўкон сейфидаги $5,1 мингни ўғирлаб, ёнидаги аёл билан бирга чиқиб кетганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни Эрон Ислом Республикаси фуқаролари 63 ёшли Р.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 41 ёшли С.Д.лар содир этилгани аниқланиб, Тошкент шаҳри ҳудудида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Паяриқ тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.