Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сергели туманида “С” ва “Г.Т” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.