• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 сентября 2021

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари шунингдек, ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.

364
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Унда кўп қиррали Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш мақсадида фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон президенти Тожикистоннинг ШҲТдаги сермаҳсул раислиги даврида эришилган натижаларни юксак баҳолади ва бўлажак саммит тадбирлари муваффақиятли ўтказилишини тилади.

364
0