Поиск
RUUZ

Общество

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг 2 млн аҳолисини кўчишга мажбур қилиши мумкин

Жаҳон банкининг Groundswell ҳисоботи прогнозига кўра, Ўзбекистонда “иқлим” муҳожирлари борадиган жойлар Фарғона водийсига туташ ҳудудлар ва республика жануби бўлиши кутилмоқда.

549views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Жаҳон банкининг Groundswell ҳисоботида айтилишича, 2050 йилга бориб миграциянинг кучайиб боришида муҳим омил бўлаётган иқлим ўзгариши дунёнинг олти минтақасида 216 млн одамни кўчишга мажбур қилиши мумкин.
Қайд этилишича, 2050 йилга келиб, Aфрика давлатларида (Шимолий Африка минтақаси ҳисобга олинмаганда) ички “иқлим” муҳожирлари сони 86 миллионга, Шарқий Осиё ва Тинч океанида 49 миллионга, Жанубий Осиёда – 40 миллионга, Шимолий Aфрикада – 19 миллионга, Лотин Aмерикасида – 17 га етиши мумкин. Шарқий Европа ва Марказий Осиёда эса бу кўрсаткич 5 миллионни ташкил қилиши мумкин. Шундан, 2,4 миллиони Марказий Осиёда яшайди (ўртача пессимистик сценарий бўйича).
Прогнозларга кўра, Фарғона водийси (Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида), Тошкент атрофидаги ерлар ва Тожикистон жанубининг пасттекисликлари (шу жумладан, Душанбе), шунингдек, Қозоғистон шимолидаги аҳоли зич жойлашган шаҳарлар (Қарағанда, Нур-Султон ва Костанай) “иқлим” муҳожирлари оқимига айланади. Бу Марказий Осиёнинг ушбу ҳудудларида сув таъминоти ва экинлар ҳосилдорлигининг кутилаётган ўсиши билан боғлиқ.
“Иқлим” муҳожирлари борадиган жойлар Қозоғистоннинг жанубий чегараси, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Фарғона водийсига туташ ҳудудлари, шунингдек, Бишкек шаҳри атрофидаги ҳудудлар бўлиши кутилмоқда. Бу Марказий Осиёнинг бу қисмларида сув таъминоти ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайиши билан боғлиқ.
Худди шу сабабларга кўра, Aмударё бўйида жойлашган Шарқий Туркманистон ва Ўзбекистон жанубининг кичикроқ ҳудудлари ҳам “иқлим” муҳожирлари учун потенциал чиқиб кетиш жойлари ҳисобланади.
549views0replies
0

Комментарии