Поиск
RUUZ

Туризм

Олти йилдан сўнг Тошкент ва Киев ўртасидаги авиақатновлар тикланмоқда

Авиақатновлар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Йўналиш бўйича авиачипта нархлари маълум қилинди.

220views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 26 сентябридан бошлаб, Uzbekistan Airways АЖ Тошкент-Киев-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
Авиақатновлар режага мувофиқ ҳафтада бир марта, якшанба кунлари амалга оширилади. 
Авиачипта нархлари (нархлар 16 сентябрь ҳолатига кўра кўрсатилган)
— Тошкент-Киев йўналишида 2 млн 234 минг 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 млн 575 минг 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда);
— Тошкент-Киев-Тошкент йўналишида 4 млн 205 минг 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 млн 836 минг 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоизлар чегирма билан Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ҳаво ҳаракати 2015 йил май ойида тўхтатилган эди.
220views0replies
0

Комментарии