16 сентябрь куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳрида маст ҳолатда бўлган 31 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Н.А. ҳамда 34 ёшли Х.А. хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ППХ ходимлари резина дубинкадан фойдаланишга мажбур бўлганини, якунда улар маст йигитларни олиб кетишганини кўриш мумкин.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.