Поиск
RUUZ

Политика

ШҲТга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раислигида амалга ошириладиган  устувор вазифаларни маълум қилди.

406views0replies
0

Президент матбуот котиби

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг юбилей саммитида ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:
— ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
— Ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
— Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
— ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
— ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
— камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
— ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
— ШҲТнинг Эзгу ният элчисини институтини жорий қилиш;
— туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
— юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.
Ўзбекистон раислиги даврида Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.
Душанбеда ўтаётган ШҲТ саммитида Давлат раҳбарлари кенгаши Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев номзодини ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлади. У ўз вазифасини 2022 йил 1 январдан бажаришга киришади.
406views0replies
0

Комментарии