Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов соғайиб, одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Шодмонов 30 июль куни касалхонага тушиб қолган эди. У Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанган.
Унинг вазифасини Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Анварович Мусаев вақтинчалик бажариб келаётган эди.