Ижтимоий тармоқларда "Малика" савдо мажмуаси ва у ердаги дўконларда ниқобланган махсус куч офицерлари ва Миллий гвардия аскарлари юрганини кўриш мумкин бўлган видеолавҳалар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, видеода Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар тасвирга олинган.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси ижроси доирасида ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Малика" савдо комплекси олдида сотувчилар ўртасида пичоқбозлик юз бериб, 44 ёшли киши ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик.