Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ: қурбон бор

Юк машинаси, Nexia, Matiz ва учта Damas иштирокидаги йирик ЙТҲ аянчли якун топди.

221views0replies
0

ЙҲХББ

18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласидан ўтган 4Р130 автомобиль йўлида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
32 ёшли Ғ.А. бошқарувидаги Dongfeng юк автомобили, 29 ёшли Б.Ю. бошқарувидаги Damas, 48 ёшли Ш.М. бошқарувидаги Damas, 63 ёшли М.А. бошқарувидаги Nexia, 21 ёшли Х.А. бошқарувидаги Damas ва 63 ёшли М.Ж. бошқарувидаги Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Damas’лардан биридаги йўловчи М.Ф. шифохонада вафот этган. Ушбу ЙТҲ бўйича Олтинкўл тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
221views0replies
0

Комментарии