ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жорий йилнинг 18 сентябрь куни соат 12:05 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчасида ҳайдовчи Ж.Ш. Lacetti’да ҳаракатланаётиб, пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ш.Х.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда Ш.Х. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.