Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 19 ёшли йигит 30 ёшли “отасини” пичоқлади

Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

928views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 15 сентябрь куни соат 00:30 ларда Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро ўзининг шаръий никоҳида бўлган шу туманда яшовчи 45 ёшли аёл билан унинг яшаш уйида ўзаро жанжаллашган.
Шу вақтда аёл билан бирга яшовчи 2002 йилда туғилган ўғлини жаҳли чиқиб, ошхонада бўлган ош пичоғи билан ўгай отасини қорин қисмининг ўнг томонига бир маротаба уриб, тан жароҳати этказган.
Ушбу ҳолат бўйича 2021 йил 15 сентябрь куни ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
928views0replies
0

Комментарии