Поиск
RUUZ

Происшествия

Россияда 18 ёшли талаба университетга қуролли ҳужум қилди — видео

Перм давлат университетида содир бўлган отишмада қурбонлар сони 8 тага, жароҳатланганлар 19 тага етди.

516views0replies
0

Видеодан кадрлар

Бугун, 20 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:30 да Россиянинг Перм давлат университети талабаси Тимур Бекмансуров ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали собиқ мактабига ҳужум қилиши ҳақида  огоҳлантирган. Аммо кейинроқ университетга ҳужум қилиш вариантини танлаган.
Маҳаллий нашрга кўра, отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 19 нафар одам жароҳат олди. Травматик автомат билан қуролланган йигит ҳуқуқни мухофаза қилиш қилиш органлари билан отишмада жароҳатланган ва кейинроқ ўлган.
Қотил ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўқотар қурол учун лицензияни қандай қилиб олгани ҳақида ёзиб қолдирган.
Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.
516views0replies
0

Комментарии