"Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФниннг хабар беришича, Тошкентнинг 5 та туманида вақтинча газ бўлмайди.
2021/22 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли, қуйидаги манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
— Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасидаги 20 та кўп қаватли уйда 2021 йил 27 октябрь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар;
— Чилонзор тумани Бердақ, Афсона, Каттақозиробод кўчаларида ҳамда 12 та улгуржи истеъмолчиларида 2021 йил 27 октябрь куни соат 11:00 дан 15:00 гача;
— Янгиҳаёт тумани Олмазор 146-кўчадаги 105 та ерли хонадонларда 2021 йил 27 октябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар. Шунингдек, Оққўрғон, Ойдин, Исмоилова кўчаларидаги хонадонларда ҳамда улгуржи истеъмолчиларида 28 октябрь куни 11:00 дан 17:00 га қадар;
— Сергели тумани Хонабод маҳалласи 17 та кўп қаватли уйдаги 1 337 та хонадон ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларида 2021 йил 27 октябрь куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар;
— Миробод тумани Парвона 1-тор кўчаси 16 та хонадон ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида 2021 йил 27 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.