Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда оилавий хиёнат сабаб ажримлар кўпайгани айтилди

Ўтказилган сўровномада 0,9% аёллар ажрашганидан хурсандлигини маълум қилган. Эркаклар орасида хурсанд бўлганлари топилмаган. Ажримларнинг энг кўп сабаблари ҳам аниқланди.

804views0replies
0

UzNews.uz

Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева Ўзбекистонда ажримларнинг омиллари ҳақида маълумот берди.  
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Наманган, Тошкент вилоятларида охирги 5 йил давомида ўз оиласидан ажрашган 400 дан ортиқ шахслар билан сўров ўтказилган.
Сўров натижаларига кўра, оилавий ажралишларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари эр ва хотин ўртасида доимий маиший-психологик даражадаги келишмовчиликлар / ўзаро меҳрнинг йўқлиги (30,2%), эр-хотиннинг оила аъзоларининг оиланинг турмушига доимий аралашуви / улар билан келишмовчилик (21,2%), оилавий хиёнат (17,1%) ҳисобланади. 
Деярли ҳар бешинчи оила эр-хотиннинг оила аъзоларининг уларнинг турмушига доимий аралашуви/улар билан келишмовчилик туфайли бузилиб кетиши оилавий ажралишлар фақат оиланинг ўзига боғлиқ муаммо эмаслигини кўрсатади.
17 фоиздан ортиқ оилаларнинг бузилиб кетишига оилавий ҳиёнатнинг сабаб бўлаётгани маълум бўлди. Икки йил олдин ўтказилган тадқиқот билан таққослаганда, ушбу сабабнинг улуши деярли 2 баробарга ошган. 
Респондентларнинг атиги 0,9 фоизи “ажралишнинг ҳеч қандай ёмон оқибати бўлмади, ажрашганимдан хурсандман” дея жавоб берган. Эътиборли жиҳати, эркаклар бу жавобни умуман танламаган, яъни эркаклар орасида ажрашганлигидан мамнунлар учрамади. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 19,4 минг та ажрим ҳолатлари кузатилган.
804views0replies
0

Комментарии