• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 23 сентября 2021

Бухорода мудофаа бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Амалдор ўз уйида пул ва курка болаларини олаётганида ушланди.

786
0
ЎзА

Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олаётганида ушланди.

45 ёшли Й.О. фуқарони вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштириш учун ўз уйида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

786
0