Поиск
RUUZ

Общество

1 августдан ногиронлиги бўлган болалар учун бюджетдан қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Президент томонидан уларни уй-жой билан таъминлаш, нафақа, пенсияларини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

693views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 июль куни Тошкентдаги 21-меҳрибонлик уйига ташрифидан сўнг видеоселектор йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев қуйидаги вазифалар бўйича топшириқ берди:
— Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар бир меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради. Жумладан, шароити оғир бўлган меҳрибонлик уйларини Президент администрацияси, Вазирлар маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар;
— Ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигида васийлик, ҳомийлик ва патронат ишлари бўлими ташкил этилади ҳамда уларга 4 нафардан штат ажратилади.
Бунда, васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 млн сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 млн сўм тўланади;
— Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
— Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда, болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати эса 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
— Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар ҳам олийгоҳларга киришда меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланадилар. Шунингдек, меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади.
Жумладан, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 млрд сўм йўналтирилади;
— Вилоят ҳокимларига 1 октябрга қадар 757 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш масъулияти юклатилaди;
— Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади. Шунингдек, ота-онасидан ажраган талабаларга пенсия тўлаш муддатини амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтирилади;
— Ушбу талабаларга зарур адабиётлар сотиб олиш учун ҳар йили бир марта 1,2 млн сўм субсидия берилади;
—  Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 млрд сўм ажратилади.
693views0replies
0

Комментарии