• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 октября 2020

Элчихонада портлаш бўлиши ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро UzMobile операторига қўнғироқ қилиб “Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади” деган.

1168
0
iStock

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 17:32 да ички ишлар идораларига мурожаат келиб тушди.  

Маълум бўлишича, шу куни номаълум шахс уяли алоқа рақамидан Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Боғ кўчасида жойлашган UzMobile алоқа компанияси операторига қўнғироқ қилиб, рус тилида “Эртадан кейин Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонасида портлаш бўлади” деганча алоқани якунлаган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида маълум бўлишича, номаълум шахс қўнғироқ қилган телефон рақами Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ж. Н.нинг номига расмийлаштирилганлиги, лекин у ушбу рақамдан фойдаланмаслиги маълум бўлди. 

Ундан тоғаси, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган А. Д. фойдаланиши аниқланди. Айнан у ушбу қўнғироқни амалга оширганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, А. Д.нинг нима мақсадда бундай қилганлигига ойдинлик киритилмоқда.

1168
0