• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 октября 2020

Октябрь-ноябрь ойларида Россиядан 8,5 минг фуқаро ватанга қайтарилади

Волжский – Тошкент йўналишида поездлар сони оширилади ва поезд Россия ҳудуди бўйлаб тўхтамасдан ҳаракат қилади.

1196
0
Транспорт вазирлиги

Россиянинг Волгоград вилояти Волжский шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Волжский – Тошкент йўналишида поездлар сони тўққизтага етказилиб, жорий йил октябрь охири ва ноябрь бошида 8,5 мингга яқин ўзбекистонликни олиб келиш режалаштирилмоқда.  

Поездлар "Волжский" бекатидан 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь ҳамда 1 ва 2 ноябрь кунлари Волжский – Тошкент йўналишида Россия вақти билан соат 21:57 да қатновни бошлайди.

Ҳар бир поезд таркибида 938 нафар йўловчига мўлжалланган 20 тадан вагон бўлиб, улар Россия ҳудуди бўйлаб тўхтамасдан ҳаракат қилади. 

Маълум қилинишича, чипталар эркин сотувда мавжуд.

Аввалроқ Самара ва Оренбургда қолиб кетган ўзбекистонликлар қайтарилган эди.

1196
0