• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2020

Тошкент шаҳридаги “автомойка”лар ходимлари устидан назорат кучайтирилади

Тошкентда автомобиль ўғрилигини камайтириш мақсадида шаҳар ИИББ ва автомашина ювиш шохобчалари раҳбарияти билан суҳбат бўлиб ўтди.

1638
0
Иллюстрация / Yandex

Тошкент шаҳридаги автомашина ювиш шохобчаларида транспорт воситаларини олиб қочиш каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари пойтахтдаги автомашина ювиш ва шу каби хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи 217 та ташкилотлар вакиллари билан учрашди.  

Шунингдек, учрашувда пойтахт автомашина ювиш шахобчалари ҳудудида учраб турадиган, хусусан, транспорт воситаларини ўз мақсадида ишлатиш каби жиноятларнинг олдини олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Ташкилот раҳбарлари улар ишга олаётган шахслар учун масъулликлари ҳақида огоҳлантирилди. Ишчиларнинг масъулият ҳудудини белгилаш, маълумотларини қайд этиш ҳам раҳбарнинг вазифаси эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга ишчиларни мижознинг автомобили калитини олишларига йўл қўймасдан, бунинг ўрнига барча мижозлардан калитларни олувчи битта масъул шахсни тайинлаш тавсия этилди.

Мазкур ташкилотлар раҳбарлари ўз навбатида ишга қабул қилинаётган шахсларнинг маълумотларини текшириш қийинлигини, бунда ҳудудий ички ишлар органларининг ёрдамлари кераклигини айтишди.

Мазкур илтимос қондирилди, энди автомобиль ювиш шахобчаси раҳбари профилактика инспекторлари билан биргаликда ишга олинаётган шахсларнинг маълумотлари ҳаққонийлигини текшириши мумкин. Шу билан бирга у ишга олинаётган шахс қидирувда эмаслигини, хусусан, илгари автомобиль олиб қочмаганлигини текшириш мумкин.

1638
0