«Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали Тошкент шаҳри Чилонзор туманининг айрим маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилаётганини маълум қилди.
Унга кўра, 2020 йил 3 ноябрь куни «Hududgaz Poytaxt» ГТФ «Chilonzortumangaz» таъминоти бўлими томонидан тумандаги «Бешёғоч» МФЙ «Фурқат» кўчасида янги қурилаётган спорт мажмуаси ёнида ўрта ва паст босимли ер усти газ қувурларини хавфсиз жойга кўчирилиши муносабати билан таъмирлаш ишлари соат 10:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.
Шу муносабат билан:
– Чилонзор тумани «Фурқат» кўчасидаги 120 та ерли хонадонлар;
– «Бешёғоч» 1-тор кўчасидаги 3 та кўп қаватли уйларнинг 60 та аҳоли хонадонлари;
– 4 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.