• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2020

Озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасини жойлаштиришга чекловлар жорий қилиниши мумкин

Вазирлар Маҳкамасига озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига айрим чекловларни жорий қилишга оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

1254
0
Unsplash / Kate Trysh

Келгусида таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт муассасалари ҳудудида ҳамда жамоат транспортида озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида белгилаб қўйилмоқда.  

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда туз, қанд ва ёғ миқдори меъёридан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламасига қатор чекловлар ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши зарур.

Шунингдек, ушбу ҳужжат лойиҳаси билан озиқ овқат маҳсулотлари рекламасига ёндошувни ўзгартириш мақсад қилинган бўлиб, унга кўра озиқ-овқат маҳсулотларини болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари иштирокида реклама қилишга ҳам чекловлар киритилиши мумкин.

1254
0