• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 ноября 2020

Жорий йилда бюджет харажатларининг қарийб 52,5 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Республика иқтисодий ҳаётига оид таҳлилий маълумотини тақдим қилди.

1150
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида давлат бюджет даромадлари 94,4 трлн сўмни ва харажатлари 102,1 трлн сўмни ташкил этган. Натижада, 7,7 трлн сўмлик тақчиллик кузатилиб, ЯИМга нисбатан 1,9 фоизни ташкил этган. 

Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Республика иқтисодиётидаги 9 ойлик натижалар, жорий йилнинг IV чораги ва 2021 йил учун кутилмалар ва уларга таъсир этувчи омиллар тўғрисида таҳлилий маълумотида маълум қилинди.

Вазирлик таҳлилий маълумотида қайд этилишича, жорий мураккаб ҳолат бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам фискал харажатларини кескин ошишига олиб келди.  

Жумладан, ишлаб чиқаришдаги узилишларни бартараф этиш, иқтисодий фаолликни тиклаш, аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш объектлари ва инфратузилмасини яхшилашга молиявий маблағлар йўналтирилиши амалга оширилди. 

Бу эса, ўз навбатда давлат бюджетини ижтимоий харажатларнинг ўсиш суръатларида намоён бўлди. Ижтимоий соҳага сарфланган харажатлар 53,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,8 фоизга ўсди. Жами бюджет харажатларининг қарийб 52,5 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилди.

Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасига 13,6 трлн сўм йўналтирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган. Яъни, мазкур соҳага йўналтирилган маблағлар жами бюджет харажатларининг 13,3 фоизини ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврида 12,2 фоизи). 

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча имтиёзлар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилинди.  

Йил якунига қадар, иқтисодиётдаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ҳисобига бюджет даромадларини ошириш чоралари кўрилади.

1150
0