• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 3 ноября 2020

Қозоғистон хориж фуқароларининг кириш-чиқишида чекловларни кучайтирди

57 мамлакат билан ўрнатилган визасиз режимни тўхтатиш муддати ҳам узайтирилди.

1301
0
Sputnik / Табылды Кадырбеков

Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан мамлакат чегарасини кесиб ўтиш тартибини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Матбуот хизмати хабар берди. 

Қарорга биноан қуйидаги шахслар учун давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилди:

- Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олган чет элликлар ва уларнинг оила аъзолари;

- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ҳисобланган чет элликлар.

Ушбу тоифадаги шахслар Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини 90 кун ичида бир мартадан ортиқ кесиб ўтишлари мумкин эмас (илгари бу 30 кун эди).

Шунингдек, 57 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим тўхтатиш 2021 йилнинг 1 майига қадар узайтирилди.

1301
0