• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 ноября 2020

Халқ таълими вазирлиги “ўқувчисини урган ўқитувчи”ни қидирмоқда — видео

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган видео қачон ва қаерда содир бўлганига ойдинлик киритиш мақсадида ёрдам сўради.

1786
0
Скриншот

Ижтимоий тармоқларда ўқувчини ураётган ўқитувчининг ҳолати акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Вазирлик ушбу ҳолат бўйича муносабат берди. https://t.me/uzedu/10208

“Мазкур видеода акс этган ҳолат анча олдин содир бўлганини ўқувчиларнинг барчаси ниқобсиз эканлигидан ҳам англаш мумкин. Видео қачон ва қайси мактабда содир бўлгани бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда” дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, агарда кимда мазкур ҳолат бўйича аниқ маълумот бўлса, Халқ таълими вазирлигига юбориши мумкинлиги, ҳолат вазирлик томонидан қўшимча ўрганиб чиқилиши билдирилган.

Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида” 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғига асосан, ўқитувчи-педагоглар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини ҳамда қадр-қимматини камситиши, ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки психологик тазйиқ ўтказиши қатъиян тақиқланади.

1786
0