Фарғона йўли кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Мунис қўчалари оралиғидаги қисми 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шунингдек, ушбу кўчанинг Жарқўрғон ва Қўйлиқ ота қўчалари оралиғидаги қисми 5 ноябрь соат 00:00 дан 15 ноябрга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этмоқда.