• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 ноября 2020

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ўрганилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ССВ ва вилоят ҳокимликлари билан бирга тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди.

1687
0
Скриншот

Кеча, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш соҳасини шаффоф тизимга айлантириш, шифокорларнинг ҳалол, пок ишлашлари учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, тизимда ҳамон порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари учраётгани қайд этилди.  

Шу муносабат билан, президент ушбу салбий иллатга барҳам бериш юзасидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Хусусан, Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.

1687
0