• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
9 ноября 2020

Коронавирус: Қашқадарёда 27 нафар тиббиёт ходими вафот этганлиги маълум қилинди

Уларнинг оиласига бир марталик пуллар тарқатилди.

1214
0
UzNews.uz

Қашқадарёда коронавирусга қарши курашиш пайтида 27 нафар тиббиёт ходими вафот этганлиги маълум қилинди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг айтишича, вилоятда 27 нафар шифокор ва ҳамшира коронавирусга қарши курашиш пайтида, яъни хизмат вазифасини бажариш даврида вафот этган. 

Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан уларнинг оилаларига бир марталик ёрдам пуллари шифокорларга 10 млн сўмдан, ҳамшираларга 5 млн сўмдан тақатилди.

—  Шифокорлик касбини ёшлигидан севиб, тиббиёт олийгоҳларида ўқиб, умрини шу касбга бағишлаган ва пандемия пайтида вафот этган юқоридаги воҳадошларимиз орасида 1995-1985 йилларда туғилган ҳамда ярим умрини шу соҳанинг сир-асрорларини ўрганишга бағишлаб, эндигина турмуш қурган ёки фаолиятини энди бошлаганлари ҳам бор эди. Афсус…Уларнинг жасорати ва фидойилиги қалбларимизда мангу яшайди, – дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев.

1214
0