Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига, уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони 56 тани ташкил этди.
Ўтган йили бу кўрсаткич 55 тани ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитасига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида 100 та уй хўжалигига 48 та енгил автомобиль тўғри келган.