• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 ноября 2020

Тошкентда банклардаги хизматлар кўрсатиш сифати истеъмолчилар томонидан баҳоланди

Пойтахтбанк, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Агробанк, Халқ банки ва Давр-банк энг ёмон натижаларга эга деб топилган.

1304
0
UzNews.uz

Марказий банк Тошкент шаҳрида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш юзасидан банк хизматлари истеъмолчилари ўртасида 4 та мезон – ишончлилик, кўникма, ҳозиржавоблик ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлаш асосида сўровнома ўтказди.  

Мазкур сўровнома тижорат банклари мижозлари билан юзма-юз савол-жавоблар шаклида ўтказилиб, унда 1 092 та респондент — 450 нафар жисмоний шахс ва 642 нафар тадбиркорлик субъекти иштирок этди.

Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчилар томонидан 5 та банк — Ипак йўли банк, Азия Альянс банк, Инвест Финанс банк, Ориент Финанс банк ва Капиталбанкда хизмат кўрсатиш сифати бошқа банкларга нисбатан “яхши” деб топилган.

Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк, Трастбанк, Ҳамкорбанк, Алоқабанк, Ипотека-банк, Туронбанк, Асака банкда кўрсатилаётган хизматлар “қониқарли” деб баҳоланган.

Таъкидланишича, респондентлар фикрига кўра, Пойтахтбанк, Микрокредитбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Агробанк, Халқ банки ва Давр-банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати мижозларнинг эҳтиёжларини “қониқтирмайди”.

“Натижалар банк хизматлари истеъмолчиларининг сўровнома давомида билдирилган фикрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган ва Марказий банкнинг позицияси ҳисобланмайди” - дейилади хабарда.

Келгусида Марказий банк томонидан тижорат банкларида банк хизматларини кўрсатиш сифатини баҳолаш воситаларини кенгайтириш, шу жумладан, “сирли мижоз” механизмидан фойдаланиш ҳамда соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш режалаштирилган.

1304
0