ОТМда етим болалар таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Бу борада “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шунингдек, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да таълим-тарбия оладиган муддатда ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.
Тўлиқ давлат таъминоти:
– пул нафақалари;
– озиқ-овқат маҳсулотлари;
– кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар;
– транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.
Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.