• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 ноября 2020

Афсуски, амалдорлар хизмат автомобилларидан шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланяпти – Акмал Бурхонов

Агентлик директори давлат хизматидаги ходимлар яхшироқ мол-мулкни сотиб олишга уринишларини табиий деб атади.

1476
0
Халқаро пресс-клуб

Акмал Бурхонов пандемия шароитида амалдорларнинг қимматбаҳо машина харид қилишига муносабат билдирди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг қайд этишича, бу борада ўрганишлар олиб бориляпти. Шунингдек, давлат хизматидаги ходимлар яхшироқ мол-мулкни сотиб олишга уринишлари табиий. Аммо пандемия шароитида бундай харидларни оқлаб бўлмайди. Бу масалага ҳукумат даражасида қаралиб ҳуқуқий тартиблари ишлаб чиқилмоқда.

Акмал Бурхонов, шу билан бирга амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланишда ҳам қатъий тартибнинг йўқлиги давлат мулкининг шахсий мақсадларда чекланмаган миқдорда фойдаланилишга олиб келаётганини таъкидлаб ўтди.

–  Афсуски, амалдорлар хизмат автомобилларидан шахсий, оилавий эҳтиёжлари – ўғлини, фарзандини мактабга олиб бориш, бозордан харид қилиш учун фойдаланиш ҳолатларини кўп кўрамиз. “Бу менинг автомобилим”, деган тушунча оддий ҳол бўлиб қолган, - деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори.

Акмал Бурхонов ўзининг қандай хизмат машинасидан фойдаланиши хусусида ҳам тўхталиб, Агентлик раҳбари учун бирорта хизмат машинаси харид қилинмагани, бу учун Ҳукумат ижарага берган автомобилдан фойдаланишини билдирди.

Агентлик директори хизмат автомобилининг русуми ҳақида ҳеч нарса демади.

1476
0