Тегишли қонун лойиҳаси билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра, Кодекснинг 87-моддаси бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилади.
Яъни, ҳужжат лойиҳасига кўра, “агарда маҳкум муассаса тиббий ходимлари томонидан ўтказилган тиббий кўрик натижаларидан норози бўлган тақдирда, унинг ёки адвокатининг илтимосномасига кўра, ўз ҳисобидан тўловлар амалга оширилган ҳолда 24 соат ичида жазони ижро этиш муассасалари тасарруфида бўлмаган ҳудудий давлат тиббий муассасалар ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт”лиги белгиланмоқда.
Бунда маҳкумни давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасаларида тиббий кўрикдан ўтиши учун олиб бориш ва олиб келиш харажатлари Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади ва ушбу маблағ муассаса ҳисоб рақамига тўлаб берилади.