• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 декабря 2020

Тошкентнинг икки туманида фаолият кўрсатаётган тунги клублар аниқланди — видео

Улардан бирида стриптиз билан шуғулланадиган 20 нафар қиз-аёллар борлиги аниқланди.

3122
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ўтказилган рейдда яна бир тунги клуб фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалининг “25 соат” дастурида маълум қилинди.  

“Улар инсонларни зинога, фаҳш ишларга бошловчи, енгил ҳаёт тарзини юксалтирувчи, одамлар онгини бузувчи масканга айланиб бормоқда”, - дейилади кўрсатувда.

Яшнобод туманида ҳам мана шундай тунги клублардан бири аниқланди. Масканга кириб борилганида, стриптиз билан шуғулланадиган 20 нафар қиз-аёллар борлиги маълум бўлди. Деворларга стриптиз хизмати кўрсатилишини билдирувчи суратлар илинган.

Икки туманда аниқланган ҳолат бўйича баённомалар расмийлаштирилди, қоидабузарларга нисбатан профилактик ишлар олиб борилади.

Аввалроқ, Яккасарой тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу туманда жойлашган Luxor тунги клуби соат 23:00 дан кейин фаолият олиб бораётгани аниқланганди.  

3122
0